Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоанинг ҳакамлик ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.
Аввалроқ Арбелоа шундай деган эди: «Жирона» билан ўйиндаги каби вазиятлар туфайли «Реал» учун Ла Лигани эмас, Чемпионлар Лигасини ютиш осонроқ. Бу кўп нарсадан далолат беради».
10 апрель куни «Реал» ва «Жирона» Ла Лига доирасида дуранг (1:1) ўйнашган эди. Бош ҳакам Хавьер Альберола Рохас 88-дақиқада Килиан Мбаппе жарима майдончасида йиқилганидан сўнг «Жирона» дарвозасига пенальти белгиламаганди.
«Мен Арбелоанинг гапларини аввал ҳам эшитганман. У аввал битта гапни айтади, кейин бошқасини ва ҳоказо. Бошқача фикрда бўлган инсонлар ҳам бор.
Менимча, «Реал» курашни давом эттиришга ҳаракат қилиши керак, чемпионатда мавсум ҳали тугамади, фарқни қисқартириш учун очколар етарли. Ишончим комил, «Барселона» барча ўйинларда ғалаба қозонмайди, ҳар ҳолда катта фарқ билан эмас, шунинг учун курашни давом эттириш учун очколар ҳали етарли.
Агар у «Жирона» билан ўйин ҳақида гапираётган бўлса, яқинда улар «Бавария» билан ўйиндаги ҳакам ҳақида ҳам гапиришганди. Ҳаммаси ўша-ўша, фақат «Бавария» билан ўйинда у (жавоб учрашуви ҳаками Славко Винчич) словениялик бўлгани учун шундай дейишди», — деди Тебас.













