Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Кўнгилсиз ҳодиса ўтган дам олиш кунлари Хернинг шаҳрида содир бўлган. Футболчи шифохонага ўта оғир аҳволда олиб келинган ва зудлик билан операция қилинган.

“У яна бир операцияни ўтказди. Қутқарувчилар, сўнгра шифокорларнинг профессионал ҳаракатлари туфайли унинг аҳволи ҳозирда барқарор. У сунъий кома ҳолатидан чиқди ва мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўзини яхши ҳис қилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Жаби 19 ёшда. У 2025 йилнинг сентябридан буён “Мидтюлланд” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда футболчи турли турнирларда саккизта ўйинда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатларни амалга оширмади.

Ҳозирда “Мидтюлланд” Дания Суперлигасининг “А” гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа сўнгги бор 2024 йилда чемпионликни қўлга киритган эди ва айни дамда пешқадам АГФ жамоасидан икки очко ортда қолмоқда.

Аввалроқ, Гана чемпионатининг “Берекум Челси” клуби ҳужумчиси Доминик Фримпонг жамоа автобусига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида вафот этган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:28, 21.04.2026.
Ўқилди: 1128 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3083]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [2860]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2683]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2557]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2332]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2234]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2234]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1927]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1803]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1638]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик