Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Флик «Барса»да қолмоқчилигини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик «Сельта»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида клубдаги келажаги борасидаги режалари билан ўртоқлашди. 61 ёшли мутахассис каталонияликлар билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканини очиқ маълум қилди.

«Мен шартномани узайтиришни режалаштиряпман. Бу борада мутлақо самимийман. Бу ерда мени энг яхши шароитлар ва инсонлар қуршаб турганини ҳис қиляпман. Карьерам, оилам ва ҳозирги ҳолатимдан жуда бахтлиман», — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca.

Германиялик мутахассиснинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Эслатиб ўтамиз, Флик бошқарувида «Барселона» аллақачон Испания чемпионлигини қўлга киритган.

Киритилди: 21:37, 21.04.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик