«Милан» ва «Сампдория» клубларининг собиқ афсонаси Рууд Гуллит Италия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлидаги муваффақиятсиз уринишларини афсус билан кузатмоқда. Унинг фикрича, Италия футболи ўзига хос «ДНК»сини йўқотиб қўйган.
«Италия футболи ўз ДНКсидан айрилди. Улар илгари доим ишончлилик, яъни ҳимоя ва дарвозабон ҳисобига ғалаба қозонишарди. Итальянлар рақибларига имкон қолдиришмасди. Агар сен камида бир очкони кафолатлай олсанг, бу кўпроғига умид қилиб ҳужумга ўтиш имконини беради. Аммо ҳозир Италияда мустаҳкам ҳимоя чизиғи мавжуд эмас», — дея Гуллитнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it нашри.
Маълумот учун, Италия терма жамоаси охирги марта 2014 йилги Мундиалда иштирок этган.













