Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Абдуқодир Ҳусановнинг собиқ жамоаси Франция кубоги финалига чиқди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Франция кубоги ярим финали доирасида «Ланс» ўз майдонида «Тулуза»ни қабул қилди. «Боллар-Делелис» стадионида бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди ва финалга йўл олди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида Флорьян Товен ҳисобни очди. 18-дақиқада Аллан Сент-Максимен жамоасининг устунлигини оширди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Сантьяго Масса ҳисобни қисқартирди.

35-дақиқада ҳимоячи Матьё Юдоль «Ланс»нинг учинчи голини киритди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Адриен Томассон ҳисобни йирик кўринишга олиб келди — 4:1.

Аввалги босқичда «Ланс» «Лион»ни 2:2 (пенальтилар сериясида 5:4) ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Тулуза» «Марсель»ни 2:2 (4:3 пен.) ҳисобида енгган эди.

Финалда «Ланс» клуби «Страсбург» — «Ницца» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Франция кубоги. Ярим финал
21 апрель 2026 йил. Ланс, «Боллар-Делелис»
«Ланс» — «Тулуза» 4:1
Голлар: Товен 9 (1:0), Сент-Максимен 18 (2:0), Масса 21 (2:1), Юдоль 35 (3:1), Томассон 75 (4:1)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:35, 22.04.2026.
Ўқилди: 1095 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик