Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Карвахаль ва Арбелоа ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ва жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоа ўртасидаги муносабатлар совуқлашган. Бу ҳақда журналист Жорж Пикон хабар бермоқда.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар» сардори мураббийни ўзига нисбатан адолатсизлик қилаётганликда айбламоқда. Карвахаль асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани сабабли, ўзининг ЖЧ-2026 мусобақасига бориш имкониятлари кескин камайиб кетаётганидан хавотирда. Маълум бўлишича, Арбелоа айни дамда ўнг қанот ҳимоясида асосий урғуни Трент Александер-Арнольдга қаратмоқда.

Ўз навбатида, Альваро Арбелоа ҳам тажрибали ҳимоячининг захирада қолаётганига нисбатан кўрсатаётган реакциясидан норози. Шу билан бирга, мутахассис яқин орада Трентни асосий таркибдан тушириб қолдириш ниятида эмас.

Маълумот учун, Дани Карвахаль жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 20 та учрашувда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.

Киритилди: 12:46, 22.04.2026.
Ўқилди: 890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик