Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Арбелоа: «Карвахаль ва ЖЧ? Мен фақат «Реал»нинг манфаатлари ҳақида ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоа ҳимоячиси Даниэль Карвахалнинг Испания терма жамоасига қайтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

34 ёшли футболчи бўлажак жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш хавфи остида қолмоқда. «Қаймоқранглилар» сардори жароҳатлари сабабли ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён «қизил фурия» сафига чақирилмаётган эди. ОАВ вакиллари мураббийдан ветеран футболчи ЖЧ-2026 олдидан формага кириб олиши учун унга кўпроқ ўйин амалиёти бериладими ёки йўқми, деб сўрашди.

Арбелоа матбуот анжуманида бунга қуйидагича муносабат билдирди:

«Таркибимизда жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган 20 га яқин футболчи бор. Агар рухсат берсангиз, мен терма жамоа эмас, кўпроқ «Реал» учун нима яхшироқ экани ҳақида ўйлашни афзал кўраман», — деди мутахассис.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:50, 22.04.2026.
Ўқилди: 405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6187]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2898]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2766]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2427]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2399]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2130]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1826]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1820]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1749]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик