Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Бразилиялик иқтидор соҳиби «Зенит»га ўтишни рад этди

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг «Ботафого» клуби ярим ҳимоячиси Данило дос Сантос Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубига ўтмайдиган бўлди.

Аввалроқ Россия клуби 25 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ «Спорт-Экспресс» нашрининг ёзишича, футболчининг ўзи фаолиятини «Зенит»да давом эттиришни истамаган.

Данило жаҳон чемпионатидан сўнг Ғарбий Европанинг кучли клубларидан бирига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. У мундиалдаги иштироки орқали нуфузли жамоалар эътиборини тортишга умид қилмоқда.

Маълумот учун, Данило дос Сантос Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.

Киритилди: 13:33, 22.04.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик