Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Жексон ёзда «Челси»га қайтади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Николас Жексон ёзги трансфер ойнасида ижара муддати якунлангач, Лондоннинг «Челси» клубига қайтади. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«Бавария» раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Венсан Компани футболчининг ўйини ҳамда профессионализмидан мамнун. Бироқ шартноманинг ёзда якунланиши аввалдан режалаштирилган ва ҳозирги вақтда ижарани узайтириш ёки футболчини тўлиқ сотиб олиш бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти. Жексонга бошқа клублар томонидан ҳам катта қизиқиш бор, аммо у дастлаб «Челси» ихтиёрига қайтади», — деб ёзади Плеттенберг.

Маълумот учун, 24 ёшли Николас Жексон жорий мавсумда Германия Бундеслигасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида 8 та баҳсда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол қилди ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Киритилди: 13:44, 22.04.2026.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик