Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Давид де Хеа гранд жамоага ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» дарвозабони Давид де Хеа «Ювентус» клубининг қизиқишлар доирасига тушди.

Tuttosport нашрининг хабарига кўра, Турин клуби учун дарвоза чизиғида асосий трансфер нишони «Ливерпуль» посбони Алиссон бўлиб турган эди. Бироқ бразилиялик посбон йилига 8 миллион евро маош талаб қилмоқда — «Ювентус» эса бу талабни бажариш имкониятига эга эмас.

Шу сабабли «кекса синьора» муқобил вариант сифатида Де Хеа номзодига тўхталган. «Фиорентина» испаниялик дарвозабонни тахминан 10 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Де Хеанинг йиллик маоши 3,5 миллион еврони ташкил қилади ва бу кўрсаткич туринликларнинг молиявий имкониятларига тўлиқ мос келади.

Киритилди: 17:52, 22.04.2026.
Ўқилди: 6771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик