Кириш Регистрация

«ПСЖ» устози «Нант» устидан қозонилган ғалабани изоҳлади

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг 26-тури доирасида «Нант» устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен хурсандман, чунки биз ғалаба қозондик — мавсумнинг ушбу босқичида энг муҳими шу. Шунингдек, етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган, лекин шунга қарамай ўз даражасини кўрсатаётган футболчиларнинг ўйинини кўрганимдан мамнунман. Мен яна майдонга тушган Бералдо, Дро ва Мбае ҳақида гапиряпман. Таркибдан қатъи назар, жамоавий ўйин кўрсата олишимизни намойиш этиш жуда муҳим деб ҳисоблайман», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Бу ғалабадан кейин «ПСЖ» 66 очко билан Лига 1 турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 25 апрель куни «Анже»га қарши ўтказади.

Киритилди: 08:56, 23.04.2026.
Ўқилди: 441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик