Кириш Регистрация

Гави жароҳат олган Ламин Ямалга мурожаат қилди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жамоадоши Ламин Ямалнинг жароҳати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Кўк-анорранглилар» вингери чоршанба куни бўлиб ўтган «Сельта»га қарши ўйиннинг биринчи бўлими охирида алмаштирилган эди. Майдонни тарк этишидан бироз аввал 18 ёшли футболчи пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувдаги ягона гол муаллифига айланганди.

«Мен учун Ламин — энг яхшиси. Албатта, бу жамоа учун оғриқли зарба, чунки у асосий ўйинчимиз ҳисобланади. У жуда хафа, чунки ўзининг жамоа учун қанчалик муҳимлигини яхши тушунади. Унинг қанча вақт сафдан чиққанини билмайман, лекин умид қиламанки, у тезроқ сафга қайтади», — дея Гавининг сўзларини келтирмоқда Испания ОАВлари.

Каталонияликлар навбатдаги учрашувни шанба куни, 25 апрель санасида «Хетафе»га қарши ўтказишади.

Киритилди: 09:21, 23.04.2026.
Ўқилди: 934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик