Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Кейн: «Биз у ерга боришни мақсад қилгандик»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Германия Кубоги ярим финалида «Байер» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Англиялик футболчи учрашувнинг 22-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, баҳс якунида Луис Диас якуний натижани белгилади.

«Биз ўйин бошидан охиригача ажойиб ҳаракат қилдик, яхши прессинг уюштирдик ва тўпни юқорироқда олиб қўйишга эришдик. Бизда кўпроқ гол уриш ва ўйин тақдирини анча эртароқ ҳал қилиш имконияти бор эди. «Байер» кўп вазият ярата олмади, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Мавсум бошиданоқ Германия Кубогида зафар қучиш асосий мақсадларимиздан бири эканини айтгандик. Йигитлар Берлиндаги финал ўйини нақадар ажойиб тажриба эканини сўзлаб беришганди. У ерга бораётганимиздан хурсандман», — дея Кейннинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

«Бавария»нинг финалдаги рақиби бугун бўлиб ўтадиган «Штутгарт» ва «Фрайбург» жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг маълум бўлади.

Киритилди: 12:05, 23.04.2026.
Ўқилди: 376 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик