Кириш Регистрация

«Астон Вилла» ўз юлдузини олиб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерс катта эҳтимол билан жамоада қолади. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 23 ёшли хавбекнинг хизматларига Европанинг бир қатор етакчи клублари, жумладан, «Челси», «Реал», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, инглиз футболчиси «Астон Вилла»да қолиши мумкинлиги айтилмоқда.

Роджерснинг «шерлар» билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларни ҳисобга олганда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:41, 23.04.2026.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик