Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Трамп вакилининг таклифи рад этилди: ФИФА Эрон терма жамоасини қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

ФИФА шу ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Эрон терма жамоасини Италияга алмаштириш ниятида эмас. Бу ҳақда BBC турли манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Паоло Дзамполли шундай таклиф билан чиққан эди. АҚШ ва Исроил билан бўлаётган уруш сабабли, Эроннинг турнирдаги иштироки борасида мавҳумлик сақланиб қолмоқда. ФИФА Дзамполлининг таклифига расмий муносабат билдирмади, бироқ ташкилот президенти Жанни Инфантинонинг ўтган ҳафтадаги баёнотига ишора қилди. Ўшанда Инфантино: «Эрон жамоаси албатта келади», — деб айтган эди.

Financial Times газетасининг ёзишича, Дзамполлининг ушбу режаси АҚШ ва Италия ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш учун таклиф этилган. Бу келишмовчиликлар Италия Бош вазири Жоржия Мелони Трампнинг Рим папаси Лев XIV ҳақидаги фикрларини танқид қилганидан кейин юзага келган эди.

ФИФА қоидаларига кўра, агар бирор жамоа иштирок этишдан бош тортса ёки турнирдан четлаштирилса, ташкилот раҳбарияти кейинги чоралар бўйича «мутлақ ҳуқуқ»га эга. Жаҳон чемпионати регламентининг олтинчи моддасида шундай дейилган: «ФИФА тегишли иштирокчи ассоциацияни бошқа бир ассоциация билан алмаштириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин».

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси саралашнинг плей-офф босқичида Босния ва Герцеговинага имкониятни бой бериб, қаторасига учинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасисиз қолган эди.

Киритилди: 17:25, 23.04.2026.
Ўқилди: 1663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [7151]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4922]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3359]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3223]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3217]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [3133]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2330]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2086]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [2023]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1892]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик