Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мирко Еличич: «Қўлга киритилган уч очкодан мамнунман»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Еличич Суперлиганинг 9-тури доирасида бўлиб ўтган "Насаф"га қарши ўйин (3:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ўйин қийин ўтди. Кўрсатган ўйинимиз менга ёқди. Аста-секинлик билан барчасига кўникиб боряпмиз. Руҳан ва жисмонан вазиятларда яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ишлар янада яхшироқ бўлди. Балки бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасдир. Баъзида футболда ёмон ўйнаб ютиш ва яхши ўйнаб мағлуб бўлиш ҳам мумкин. Қўлга киритилган уч очкодан мамнунман.

— Тақвим жуда зич тузилган. Ҳар 4–5 кунда бўладиган ўйинлар учун жамоанинг жисмоний ҳолати тайёрми?
— Бизда танлов йўқ. Ҳаммасига улгуришимиз шарт. Энди навбатдаги ўйин учун ҳам вақт кўп эмас. Шу сабабли ҳар бир баҳс учун тезроқ ёндашиш керак бўлмоқда. Бу паллада машғулот жараёнлари эмас, кўрсатмалар жараёнлари муҳим ўрин тутади. Навбатдаги ўйинда жамоа зўр ҳолатда бўлмайди, бу аниқ. Майдонда боримизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

— Муҳриддин Зоировга кам ўйин амалиёти бериляпти.
— Ҳолат шундай. Айни дамда Темурхўжа Абдухолиқовнинг жисмоний ҳолати ва самарадорлигини ҳисобга олсак, уни Ўзбекистоннинг энг яхши 5 футболчисидан бири десак бўлади. Шундай футболчини алмаштиришдан маъно йўқ. Темур ҳар томонлама жамоага ёрдам беради. Гол уришдан ташқари, жамоани ушлаб туриши, олдинга ҳаракатлантириши мумкин. Унинг характери шундай. Шу сабабли унинг бу ҳаракатлари биз учун муҳим. Бундай ҳолатда Муҳриддин Зоировга имконият камроқ берилаётгани афсусланарли. Бу футбол — биз ҳиссиётлар учун эмас, натижа учун ўйнаймиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 22:08, 23.04.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик