Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Санчо «Боруссия Дортмунд»га қайтишга розилик берди

Баҳо:
+ | -

Жейдон Санчо «Боруссия»га қайтишга тайёр.

Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси шу мавсум якунида ниҳоясига етадиган вингерни Дортмунд клуби ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётгани маълум бўлган эди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, футболчи трансферга розилик берган. Томонлар ўзаро бир неча бор алоқага чиқишган ва эндиликда «Боруссия» ихтиёрида келишувни амалга ошириш учун барча зарур маълумотлар мавжуд.

Қайд этилишича, агар клуб раҳбарияти инглиз футболчиси номзодида тўхталса, немис жамоаси бош мураббийи Нико Ковач Санчонинг трансферини маъқуллаган. Футболчида бошқа клублардан ҳам таклифлар бор.

Жорий мавсумда Жейдон ижара асосида «Астон Вилла»да тўп тепмоқда. У АПЛ доирасидаги 20 та ўйинда 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Киритилди: 22:32, 23.04.2026.
Ўқилди: 1331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик