Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Зоир Тўрақулов: «Мана шу ўйинимизни йўқотмасак, ижобий натижага эришамиз»

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” – “Шўртан” ўртасидаги учрашув якунлангач, “Оқ бўрилар” жамоаси устози энг биринчи навбатда ўз шогирдларига ажойиб ва мазмунли ўйин учун раҳмат айтди:

— Бугун, гарчи жамоамиз мағлубиятга учраган бўлса-да, шогирдларимга раҳмат айтаман. Ҳаммаси ўйин олдидан берилган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри, футболда натижа муҳим. Лекин қўлга киритиладиган натижа аввало ўйин сифати ва мазмунига боғлиқ. Бугун ютқаздик, лекин мана шу ўйин ҳолатимизни йўқотмасак, эртага ишончим комил, биз албатта ижобий натижага эришамиз.

— Кетма-кет муваффақиятсизлик гирдобидан йигитларни қандай олиб чиқиш режаси бор?
— Бош мураббий сифатида мен, клуб раҳбарияти аввало йигитларнинг ўзига ишонамиз. Айни пайтда таркибимизда тўп сураётган бир қатор ёшлар билан бирга, Асрор Алиқулов, Ярослав Крушельницкий, Жамол Отақулов, Азиз Алижонов, Павел Соломин, Андрей Власичев каби тажрибали футболчилар бор. Бу йигитлар футболда биринчи кун эмас. Шундай экан уларнинг тажрибасига суянган ҳолда қолган учрашувларда энг максимал очколарни тўплай оламиз. Қолаверса, уй ўйинларимизда фидойи мухлисларимиз далдасига ҳам катта умид билан қараяпмиз.

— “Шўртан”нинг хавфли “ҳудуддан” чиқиб кетишига қанчалик даражада ишонасиз?
— Ҳар бир инсон эртанги кунга умид билан яшайди. Мен эса бош мураббий сифатида йигитларимизнинг салоҳиятига, имкониятига ишонаман. “Шўртан” олий лигага муносиб жамоа, демак ҳар қандай ҳолатда ҳам элитада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш учун энг максимал даражада бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

— Ҳозир миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 саралаш турнири “плей-офф” босқичидаги иштироки муносабати билан қисқа танаффус юзага келди. Жамоанинг кейинги учрашувларига тайёргарлиги қандай кечади?
— Байрам муносабати билан футболчиларга бироз дам берилади. 3 сентябрь куни Ғузордаги қароргоҳимизда йиғиламиз ва тайёргарлигимизни давом эттирамиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:35, 27.08.2013.
Ўқилди: 3467 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.