Кириш Регистрация

«Ювентус» Зиркзее учун таклиф тайёрлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзее фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин. 24 ёшли футболчи Англияда ўз ўрнини топа олмади, шу сабабли келаси ёзда жамоани тарк этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Calciomercato нашрининг хабарига кўра, Турин клуби нидерландиялик футболчига бўлган қизиқишини қайта тиклаган ва жорий мавсум якунлангач, расмий таклиф билан чиқишга тайёр. «Кекса синьора» раҳбарияти ҳужумчини тахминан 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Жошуа Зиркзее жорий мавсумда «қизил иблислар» либосида 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва битта голли узатмани ёзиб қўйди. Манчестерга кўчиб ўтишдан аввал у А Серияда «Болонья» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 10:47, 24.04.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик