Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«МЮ» ва «Ливерпуль» Микки ван де Вен учун ҳаракат бошлайди

Баҳо:
+ | -1

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен топ-клублар эътиборида қолишда давом этмоқда. Агар «шпорлар» Премьер-лигани тарк этадиган бўлса, нидерландиялик футболчини жамоада олиб қолишлари амримаҳол.

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, 25 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари даъвогарлик қилмоқда. Лондонликлар томонидан белгиланган бошланғич нарх — 90 миллион евро.

Микки ван де Вен жорий мавсумда «Тоттенхэм» сафида 40 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва битта голли узатмани ёзиб қўйди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ, ван де Венга «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 10:51, 24.04.2026.
Ўқилди: 758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик