Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Жон Терри «Челси»даги вазиятдан норози: «Менга ҳеч ким қўнғироқ қилмади»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби собиқ сардори Жон Терри Лиам Росеньор истеъфосидан сўнг жамоада юзага келган ҳолат ва янги мураббийлар штабининг шаклланиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Клуб раҳбарияти жамоани вақтинчалик Калум Макфарлен ихтиёрига топширган бўлса-да, Терри янги штабга таклиф этилмаганидан норозилигини яширмади.

«Мен жуда хафаман ва ғазабдаман. «Челси» мухлисларининг тушкунлигини ҳам тушуниб турибман. Калумнинг штаби қандай кўриниш олишини билмайман — менга бу борада ҳеч ким қўнғироқ қилгани ёки хабар бергани йўқ. Академиядаги ишимни давом эттиравераман», — деди Терри Foot Mercato нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, «Челси» афсонаси саналган Жон Терри фаолияти давомида лондонликлар билан жами 15 та совринни қўлга киритган. Ҳозирда у клуб академиясида мустақил маслаҳатчи сифатида фаолият юритмоқда.

Терри мураббийлик соҳасида ҳам тажрибага эга бўлиб, илгари «Астон Вилла» ва «Лестер» клубларида бош мураббий ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Киритилди: 17:04, 24.04.2026.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик