Кириш Регистрация

Луис Энрике: «Усмон Дембеле — «Олтин тўп» даражасидаги футболчи»

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Усмон Дембеленинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ҳали ҳам Дембеленинг энг яхши версиясини кўрмоқдамиз. У ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда бизнинг етакчимиз, «Олтин тўп» даражасидаги футболчи. Жорий мавсумда биз у билан жуда яхши ишламоқдамиз», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради The Touchline.

Жорий мавсумда 28 ёшли форвард барча турнирларда 34 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол қилди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:13, 25.04.2026.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик