Кириш Регистрация

«Бавария» Хайнкес давридаги буюк рекордни такрорлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Бундеслигада чемпионликни аллақачон нақд қилиб қўйган, бироқ яна бир ноёб ютуқни қайд этиши мумкин.

Ҳозирда Венсан Компани жамоаси ҳисобида 79 очко бор ва олдинда яна тўртта тур кутмоқда. Bayern & Germany нашрининг қайд этишича, агар мюнхенликлар қолган барча ўйинларда ғалаба қозонса, очко жамғариш бўйича Бундеслига рекордини (91 очко) такрорлайдилар. Амалдаги рекорд ҳам айнан «Бавария»га тегишли бўлиб, у 2012/13 йилги мавсумда Юпп Хайнкес бошчилигида ўрнатилган эди. Эслатиб ўтамиз, ўшанда жамоа барча совринларни, жумладан, Чемпионлар лигасини ҳам қўлга киритган эди — жорий мавсумда ҳам бундай натижани такрорлаш имконияти мавжуд.

Бугун Мюнхен гранди сафарда «Майнц» билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.

Киритилди: 12:14, 25.04.2026.
Ўқилди: 563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик