Кириш Регистрация

«Реал» фанатлари «Бетис» билан дурангдан сўнг футболчиларни кескин танқид қилишди

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг «Реал» клуби мухлислари жамоанинг Ла Лигадаги навбатдаги муваффақиятсизлигидан сўнг ўз норозиликларини яшириб ўтирмадилар. Жума куни «қаймоқранглилар» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, «Бетис»ни мағлуб эта олмадилар (1:1). The Touchline нашрининг El Chiringuito’га таяниб хабар беришича, учрашув якунлангач, айрим мухлислар футболчиларга очиқчасига эътироз билдиришган: «Уялмайсизларми, юзингизни кўрсатинглар!» — дея ҳайқирган фанатлар.

«Реал» чемпионат якунига беш тур қолганда чемпионлик имкониятларини деярли қўлдан чиқарди: турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Барселона» билан орадаги фарқ саккиз очкони ташкил этмоқда, бунинг устига каталонияликларда битта захира ўйини ҳам мавжуд.

Киритилди: 12:26, 25.04.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик