«Болонья» вингери Жонатан Роу Италия А Сериясини Англия Премьер-лигасига алмаштириши мумкин, дея хабар бермоқда Gazzetta dello Sport.
Манба берган маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга иккита топ-клуб қизиқиш билдирмоқда. Гап Лондоннинг «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳақида кетмоқда. Клуб вакиллари Италия чемпионатида бўлажак янги ўйинчининг чиқишларини кузатиб боришмоқда.
Роунинг «Болонья» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Вингернинг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Жонатан 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди.













