Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

Шомуродов «Қосимпошо»га қарши ўйинда энг юқори баҳолардан бирини олди

Баҳо:
+ | -

Туркия Суперлигасининг навбатдаги тури доирасида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Қосимпошо» жамоасини қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобда ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов мезбонлар сафида асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Эътиборли жиҳати, Шомуродов ўйиндаги биринчи ва сўнгги голларга муаллифлик қилиб, жамоасининг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшди.

Учрашув якунларига кўра, футболчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб борувчи машҳур Sofascore нашри Элдор Шомуродовнинг ўйинини юқори баҳолади. Ҳужумчимизнинг кечаги баҳсдаги иштироки 8,6 баллга лойиқ кўрилди ва у майдоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Киритилди: 13:32, 25.04.2026.
Ўқилди: 1496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик