Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» мураббийлик лавозими учун Саутгейт ва яна тўрт номзод кўрилмоқда — TEAMtalk

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» хўжайини Жим Рэтклифф клубнинг янги бош мураббийи сифатида Англия терма жамоасининг собиқ устози Гарет Саутгейтни ҳамон муносиб номзод деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Рэтклифф Саутгейт номзодини келаси мавсум учун «МЮ» бош мураббийи сифатида кўриб чиқиш жараёнини давом эттирмоқда. Бироқ асосий фаворит сифатида ҳозирги бош мураббий Майкл Кэррик қолмоқда.

Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» шорт-листида яна бир нечта номзодлар бор: Англия ва Германия терма жамоалари бош мураббийлари — Томас Тухель ва Юлиан Нагельсман, «Астон Вилла» устози Унай Эмери ҳамда «Борнмут»ни тарк этиши кутилаётган Андони Ираола.

Якуний қарор мавсум охирида қабул қилинади.

Манба: championat.com
Киритилди: 17:13, 25.04.2026.
Ўқилди: 1432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик