Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Арсенал» Араухони олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби чап қанот ҳимоячиси Максимилиано Араухо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Record нашрининг хабар беришича, 26 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, «канонирлар» уругвайлик футболчининг трансфери бўйича Португалия клуби билан дастлабки алоқаларни ўрнатган.

Максимилиано Араухо 2024 йилда Мексиканинг «Толука» клубидан 13 миллион евро эвазига «Спортинг» сафига келиб қўшилган эди. Унинг лиссабонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда уругвайлик ҳимоячи барча турнирларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:10, 25.04.2026.
Ўқилди: 1632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик