Англия Премьер-лигасининг 34-тури доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Александер Исак ҳисобни очди. Таъкидлаш жоизки, оёғи синиши туфайли уч ойдан ортиқ вақтни ўтказиб юборган швециялик форвард декабрь ойидан буён илк бор гол урди. 40-дақиқада Эндрю Робертсон мерсисайдликларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Маълумот учун, Робертсон жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Меҳмонларнинг ягона жавоб голи 71-дақиқада Даниэль Муньос томонидан киритилди. Баҳсга якуний нуқтани эса ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда (90+6) Флориан Вирц қўйди — 3:1.
Кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритган «Ливерпуль» 58 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. «Кристал Пэлас» эса 43 очко билан 13-поғонада бормоқда.
«ЛИВЕРПУЛЬ» — «КРИСТАЛ ПЭЛАС» — 3:1
Голлар: Александер Исак 35 (1:0), Эндрю Робертсон 40 (2:0), Даниэль Муньос 71 (2:1), Флориан Вирц 90+6 (3:1).
«Ливерпуль»: Вудман, ван Дейк, Конате, Робертсон (Жо Гомес, 87), Кёртис Жонс (Милош Керкез, 87), Доминик Собослаи, Алексис Макаллистер, Флориан Вирц, Коди Гакпо, Муҳаммад Салах (Жереми Фримпонг, 59), Александер Исак (Райан Гравенберх, 79).
«Кристал Пэлас»: Дин Хендерсон, Максанс Лакруа, Канво, Крис Ричардс, Даити Камада, Адам Уортон, Тайрик Митчелл (Борна Соса, 46), Даниэль Муньос, Исмаила Сарр, Бреннан Жонсон (Йереми Пино, 59), Жан-Филипп Матета (Йорген Странн Ларсен, 70).
Огоҳлантиришлар: Собослаи (90) — Муньос (19), Хендерсон (32), Соса (90).













