Кириш Регистрация

Хави Рафиньянинг Флик билан ўйинини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес вингер Рафинья Диаснинг муваффақиятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

Бразилиялик футболчи жамоага айнан испаниялик мутахассис даврида келган эди, бироқ ўзининг энг яхши ўйинини Ханс-Дитер Флик қўл остида кўрсата бошлади.

«Рафиньянинг «Барселона»да очилганидан хурсандман. Биз унга жуда кўп туртки берган эдик. У яхши йигит, масъулиятли, ҳақиқий етакчи ва ғолиб. Илгари бразилиялик футболчиларда интизом билан боғлиқ муаммолар бўларди, улар бўшашиб, фақат ўз истеъдодларига таяниб қолишлари мумкин эди. Рафиньяда эса бу борада ҳаммаси жойида, у доимо мукаммалликка интилади», — дея «кўк-анорранглилар» собиқ устозининг сўзларини келтиради Barca Universal.

Эслатиб ўтамиз, Хави 2024 йилнинг май ойида «Барселона»дан истеъфога чиқарилган эди.

Киритилди: 08:22, 26.04.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик