Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

World Boxing кубоги. Икки спортчимиз финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

World Boxing ташкилоти кубоги доирасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Уч нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг икки нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.

-48 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда Фарзона Фозилова испаниялик Марта Лопезга имкон қолдирмади — 5:0.

World Boxing кубогининг ярим финал баҳсларида -65 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Навбаҳор Ҳамидова англиялик Сача Хискейга қарши рингга кўтарилди.  Қизиқарли кечган жангда Ҳамидова рақибасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.

World Boxing кубогида  +90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров ярим финал баҳсида бизга яхши таниш бўлган ва анчагина жиддий рақиб, арманистонлик Давид Чалоянга қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган жангда, афсуски, ҳакамлар Чалояннинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини эътироф этишди ва Зокиров бронза медали билан чекланди.

Натижалар билан танишинг:

-48 кг: Фарзона Фозилова - Марта Лопез (Испания) - 5:0

-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Сача Ҳискей (Англия) - 3:2

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Давит Чалоян (Арманистон) - 2:3

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:24, 26.04.2026.
Ўқилди: 1589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик