Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Артета Саканинг сафга қайтганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета вингер Букайо Саканинг жароҳатдан сўнг сафга қайтгани ҳақидаги саволга жавоб берди. 24 ёшли инглиз футболчиси 22 мартдан бери илк бор майдонга тушди — у Премьер-лиганинг шанба кунги «Ньюкасл»га қарши баҳси якунида захирадан ўйинга қўшилди.

«Ажойиб. У майдонда ўтказган дақиқалари ичида ўйинга ўз таъсирини ўтказишга улгурди. Букайо яхши ва тетик кўринмоқда. Унинг майдонда пайдо бўлиши жамоага алоҳида таъсир қилишини албатта сезасиз. Ҳозир бизга бу жуда зарур. У юкламаларни қандай қабул қилишини кузатамиз. Мавсумнинг энг муҳим палласи келди ва у жангга киришишга интилмоқда», — деди Артета матбуот анжуманида.

«Канонирлар» 9-дақиқада Эберечи Эзе томонидан киритилган гол эвазига «қарғалар» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

Киритилди: 11:47, 26.04.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик