Кириш Регистрация

Макфарлен: «Битта ғалаба «Челси»даги вазиятни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Калум Макфарлен жамоанинг сўнгги муваффақиятсизликлари ҳақида гапирди. «Кўклар» охирги саккизта ўйинда еттита мағлубиятга учрашди, бу эса Лиам Росеньорнинг истеъфосига сабаб бўлди.

Якшанба куни лондонликлар вақтинчалик мураббий бошчилигида Англия Кубоги ярим финали доирасида «Уэмбли» стадионида «Лидс» билан тўқнаш келишади.

«Бизда омадсиз серия кузатилди, аммо футболда кўп нарсани руҳий кўтарилиш ҳал қилади. Битта ижобий натижа, битта муваффақиятли ўйин ҳамма нарсани ўзгартириб юбориши мумкин — биз айнан шундан умид қиляпмиз», — дея журналист Бобби Винсент Макфарленнинг сўзларини келтиради.

«Лидс»га қарши баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 13:09, 26.04.2026.
Ўқилди: 858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик