Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Флик «Реал» билан 11 очколик фарққа изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» 32-тур натижаларига кўра «Реал» билан орадаги фарқни 11 очкогача етказди. Каталонияликлар келгуси турдаёқ чемпионликни расмийлаштиришлари мумкин — бунинг учун улар «Осасуна»ни мағлуб этишлари, «Реал» эса очко йўқотиши талаб этилади.

«Хетафе» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз фикрларини билдирди:

«Биз ўз ўйинимизни намойиш этишни, ўз услубимизда ҳаракат қилишни истаган эдик. Тўп билан ва тўпсиз ҳаракатларда кўрганларимни жуда қадрлайман. Биз диққатимизни жамлаган эдик ва вазифани яхши уддаладик. «Реал» билан фарқ 11 очкога етдими? Мен барча ҳисоб-китобларни унутишни истайман. Бугун содир бўлаётган воқеалар муҳимроқ. Бошқа ўйинлар ҳақида ўйлаш керак эмас. Байрамни ҳамма иш якунига етгач нишонлаш лозим», — деди Флик флэш-интервьюда.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» 10 май куни «Камп Ноу»да тўқнаш келишади.

Киритилди: 13:40, 26.04.2026.
Ўқилди: 1255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик