Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Гвардиола: «Илгари бу байрам эди, ҳозир эса...»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жаҳон чемпионати доирасидаги чипталар ва транспорт нархларининг юқорилиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Ҳозирда жаҳон чемпионатига чипталар нархи ва 90 долларлик поезд чипталари кенг муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда нима дея оласиз?

– Кўп йиллар олдин, жаҳон чемпионати у ерга борадиган давлатлар учун футболнинг қувончли байрами бўлганини эслайман. Бутун дунёдан, бошқа қитъалардан одамлар у ерда ўйнаш, ўз ватанини кўриш учун келишарди ва ҳамма нарса ҳамёнбоп эди.

Ҳозирги замонда эса... Бу жуда қиммат. Лекин мен у ерда бўлмайман. Шунинг учун нима сабабдан бундайлигини билмайман, умид қиламанки, улар бу ҳақда ўйлаб кўришади ва [нимадир] қилишади... Футбол мухлислар учун мавжуд.

Албатта, ҳомийлар ва бошқа нарсалар ҳақида ҳам ўйлаш керак, акс ҳолда бу лойиҳа ўзини оқламайди. Буни ҳамма билади. Аммо мухлислар — энг асосийси... Улар ушбу бизнес яшашда давом этиши учун асосий калит ҳисобланади, — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 турнири 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:23, 26.04.2026.
Ўқилди: 1046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик