Кириш Регистрация

Манба: Килиан Мбаппенинг жароҳати жиддий эмаслиги аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 26 апрель куни Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган, «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе тиббий кўрикдан ўтди.

L’Équipe нашри хабарига кўра, ультратовуш текширувлари натижаларига асосан форвардда жиддий шикаст аниқланмаган.

Мбаппе Ла Лиганинг 32-турида «Бетис»га қарши баҳсда (1:1) жароҳат олган эди. 27 ёшли ҳужумчи 81-дақиқада алмаштирилди ва майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этди.

Яқин вақт ичида футболчининг тикланиш муддати бўйича тахминий маълумотлар эълон қилинади. Форварднинг келаси якшанба куни бўлиб ўтадиган «Эспаньол»га қарши учрашувда иштирок этиши ҳозирча истисно қилинмаяпти.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 18:20, 26.04.2026.
Ўқилди: 1308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик