Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал - Бухоро
27/04 19:00 ОКМК - Локомотив
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф

Рэшфорд «Тоттенхэм» нишонида

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда ижара асосида «Барселона» шарафини ҳимоя қилаётган «Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Рэшфорд «Тоттенхэм» қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

28 ёшли инглиз футболчисининг келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда. Футболчининг ўзи фаолиятини Каталонияда давом эттиришни истаса-да, «кўк-анорранглилар» футболчини сотиб олиш борасида «қизил иблислар» билан келишувга эриша олмаяпти.

Юзага келган вазиятдан Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби унумли фойдаланиб қолмоқчи. Қайд этилишича, «шпорлар» агар Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолса, ёзда таркибни жиддий кучайтиришни режалаштирган ва Рэшфорд уларнинг асосий мақсадларидан бирига айланган. Бироқ Лондон клуби учун футболчини ўз лойиҳасига ишонтириш анча қийин кечиши тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Маркус Рэшфорднинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 11:15, 27.04.2026.
Ўқилди: 279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик