Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Галатасарой» Истанбул дербисида «Фенербаҳче»ни тор-мор этиб, чемпионликка яқинлашди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Кеча, 26 апрель куни Истанбулдаги «РАМС Парк» стадионида Туркия Суперлигасининг 31-туридан ўрин олган марказий баҳс — Истанбул дербиси бўлиб ўтди. Унда «Галатасарой» ўз майдонида «Фенербаҳче»ни қабул қилди.

Чемпионлик пойгаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. «Галатасарой» таркибида Виктор Осимҳен, Бариш Йилмаз ва Лукас Торрейра рақиб дарвозасини ишғол этишди.

Меҳмонлар учун учрашувнинг 63-дақиқаси омадсиз келди: «Фенербаҳче» дарвозабони Эдерсон иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Қолган вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнаган меҳмонлар вазиятни ўнглай олишмади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Галатасарой» Туркия чемпионати жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Эндиликда «шерлар» ва иккинчи ўриндаги «Фенербаҳче» ўртасидаги фарқ етти очкони ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Туркия Суперлигаси якунига қадар яна учта тур қолди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:31, 27.04.2026.
Ўқилди: 1350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик