Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Лука Модрич оғир жароҳат олди. Хорватиялик юлдуз учун мавсум якунланди

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Италия А Сериясининг 34-турида жиддий жароҳат олиб, сафдан чиқди.

А Сериянинг 34-тури доирасида кечган «Ювентус»га қарши баҳсда (0:0) 40 ёшли хавбек ҳаводаги тўп учун курашда Мануэль Локателли билан тўқнашиб кетди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, Модрич 80-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Хорватиянинг Sportske novosti портали ва инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, футболчининг юз суяги икки жойидан синган. Шу сабабли Модрич учун мавсумнинг қолган қисми муддатидан аввал якунланди. Ҳозирда фахрий футболчининг жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шундай бўлса-да, Лука Модрич ЖЧ-2026 турнирида Хорватия терма жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан у жаҳон чемпионатида махсус ҳимоя ниқобида тўп суради.

Киритилди: 19:29, 27.04.2026.
Ўқилди: 965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик