Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Брентфорд»ни мағлуб этди. Бу ғалаба январда Рубен Аморим ўрнига келган Майкл Кэррик учун жамоа бошқарувидаги 13-ўйиндаги 9-ғалаба бўлди.
Статистик маълумотларга кўра, Кэррик иш бошлаган давридан буён ўтказилган 13 та учрашувда қўлга киритилган ғалабалар сони бўйича АПЛнинг бошқа барча мураббийларини ортда қолдирмоқда. Бундай муваффақиятли серия «қизил иблислар»га турнир жадвалида учинчи ўринни ишончли тарзда эгаллаб туриш имконини берди.
«Манчестер Юнайтед»ни олдинда жиддий синов кутмоқда. Клуб навбатдаги турни 3 май, якшанба куни «Ливерпуль»га қарши принципиал баҳс билан давом эттиради.













