Кириш Регистрация

Хвича Кварацхелиянинг отаси футболчининг «ПСЖ»даги келажаги ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелиянинг отаси Бадри Кварацхелия ўғлининг келажаги ҳақида, айниқса Англия Премьер-лигасининг топ-клублари қизиқиши ҳақидаги миш-мишлар фонида фикр билдирди.

«Хвичанинг “ПСЖ”дан кетиши? У бу ҳақда ўйламаяпти. У Парижда бахтли, клубда уни жуда қадрлашади ва ҳурмат қилишади. Жамоа билан совринлар ютяпти ва “ПСЖ”нинг асосий футболчиларидан бири бўлиб турган пайтда нега бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйлаши керак?

Агар “ПСЖ” ҳамкорликни давом эттиришни истамаса, биз вариантларни кўриб чиқамиз, аммо ҳозирча бу муҳокама қилинмаяпти», — деди Бадри “Квирис Палитра” нашрига.

Қайд этиш жоиз, жорий мавсумда Хвича Кварацхелия «ПСЖ» сафида барча мусобақаларда 42 та учрашувда қатнашиб, 16 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 10:56, 28.04.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик