Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Кварацхелия: «Дембеле майдонда ҳамма нарсани қила олади»

Баҳо:
+1 | -

«ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелия ўзининг жамоадоши Усмон Дембеле ҳақида илиқ фикрлар билдирди. 28 апрель куни уларнинг клуби УЕФА Чемпионлар лигаси биринчи ярим финалида «Бавария» билан тўқнаш келади.

«Усмон Дембеле билан бирга ўйнаш — ҳақиқий завқ, у менинг ишимни осонлаштиради. У майдонда ҳамма нарсани қила олади, айнан шунинг учун ҳам «Олтин тўп»ни қўлга киритди. Ҳужумчилар ва жамоанинг қолган аъзолари ўртасидаги муносабатлар шунчаки ажойиб. Машғулотга келганимизда ҳамманинг юзида табассум бўлади. Менимча, бу бизнинг яхши формада эканлигимизнинг сабабларидан биридир. Парижда эканлигимдан ва янги дўстлар орттирганимдан фахрланаман. Биз ҳозир худди бир оилага ўхшаймиз», — дея грузиялик футболчининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Усмон Дембеле 2023 йилдан бери «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, у ўшанда «Барселона»дан 50 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у 34 та учрашувда 16 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:33, 28.04.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик