Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Карлос Тевес: «Италияда ўйнаш Англияга қараган қийинроқ»

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳужумчиси Карлос Тевес Италия футболига қандай мослашиб бораётгани ва бу борада бош мураббий Антонио Конте бераётган маслаҳатлар хусусида гапириб берди.

"Италияда ўйнаш Англияга қараганда бироз қийинроқ. Чунки менга ўйинимда ниманидир ўзгартиришимга тўғри келяпти. Аввалига, футболчи Италияда тўпни ўзи билан кўп олиб юра олмаслигини тушундим. Бир ёки иккита футболчидан ўтиб кетасиз, лекин учинчиси аниқ йўлингизни тўса олади.

Ҳужумчи ҳамма вақт ҳаракатланиб туриши керак. Конте менга ўнта муҳим маслаҳатлар берган ва уларнинг ҳаммаси ҳаракатланишни талаб этади. Контенинг футболга муносабати Алекс Фергюсонники билан бир хил, десам ёлғон гапирмаган бўламан.

Майдондаги амплуамга келсак, мен чалғитувчи ҳужумчиман. Бу мени Контенинг схемалариларини жуда яхши тушуна олишимга ёрдам беряпти.

4-3-3 схемаси? Бу схемада марказий ҳужумчи ролида ўйнашни афзал кўрардим, чунки қанотларда ўйнаш ёқмайди - у ерда тўп билан кам муомалада бўлинади. Менга эса воқеалар марказида бўлиш ёқади.

Чемпионлар лигасида ютиш учун ҳаммадан яхши бўлиш керак. Бизга энг кучли бўлишимиз учун кимдир етишмаётган бўлса керак, лекин ЕЧЛни ютишга барибир уриниб кўришимиз керак", дея аргентиналик.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:26, 28.08.2013.
Ўқилди: 2784 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.