Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Барселона»га захира стадионини кенгайтиришга рухсат берилмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Камп Ноу»даги реконструкция ишлари давом этаётгани сабабли уй учрашувларини ўтказишда муаммога дуч келди. Marca нашрининг хабар беришича, 2027 йилнинг ёзида, стадионга том ўрнатиш ишлари бошланганда, клуб яна бир неча ойга ўз майдонини тарк этишига тўғри келади.

«Барселона» раҳбарияти Олимпия стадионига қайтишни истамаяпти. Бунинг ўрнига клуб жамоанинг дубль таркиби ўйинларини ўтказадиган Йохан Кройф номидаги стадионни кенгайтириш вариантини кўриб чиқмоқда.

«Барселона» ушбу стадион сиғимини 16 минг томошабингача оширишни режалаштирган, бироқ маҳаллий ҳокимият бу режаларга қарши чиқмоқда. Маъмуриятнинг таъкидлашича, техник жиҳатдан стадион тахминан 10 минг ўринга мўлжалланган, унинг сиғимини 16 минггача етказиш эса транспорт тизимида жиддий муаммоларни келтириб чиқаради ва туманга ортиқча юклама бўлади.

Шу билан бирга, муниципалитет стадион сиғимини бироз оширишни (яна 4 мингта қўшимча ўрин) маъқуллашга тайёр. Бу Ла Лига талабларига жавоб бериш учун кифоя қилади, бироқ клубнинг асосий режаларини амалга ошириш учун етарли эмас.

Киритилди: 20:09, 28.04.2026.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик