Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Милитао операциядан кейин баёнот берди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ҳимоячиси Эдер Милитао ижтимоий тармоқларда шифохона каравотида тушган суратини жойлаштирди. Суратда футболчининг ёнида унинг турмуш ўртоғини ҳам кўриш мумкин. Аввалроқ «Реал» Милитаонинг жарроҳлик амалиётини ўтказгани ҳақида эълон қилган эди.

«Мени биладиган ҳар бир киши ўз ишимга қанчалик содиқ эканлигимни ва энг яхши жисмоний ҳолатда бўлиш учун қанчалик кўп меҳнат қилганимни тушунади. Афсуски, «Реал» ва миллий терма жамоада ишонч билан ўйнашим учун ўз танам ҳақида қайғуришимга тўғри келмоқда», — дейилади Милитаонинг баёнотида.

Шунингдек, футболчи қўллаб-қувватловчи хабарлар учун барчага миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ матбуотда Эдер Милитаонинг тикланиши учун тахминан беш ой вақт керак бўлиши ҳақида ёзилган эди.

Киритилди: 22:14, 28.04.2026.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик