Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Родриго жароҳат олган Милитаога мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Родриго Гоэс сонидан жароҳат олиб, кузгача сафдан чиққан жамоадоши, «қаймоқранглилар» ва Бразилия миллий жамоаси ҳимоячиси Эдер Милитаони қўллаб-қувватлади. Ҳар икки футболчи аввалроқ жарроҳлик амалиётини ўтказган ва 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

«Доимо биргамиз», — деб ёзди Родриго ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ва постга Милитао билан терма жамоадаги биргаликдаги тушган суратини илова қилди.

Эслатиб ўтамиз, Родриго ўнг оёғидаги олдинги хочсимон бойламлари ва ташқи мениски йиртилиши туфайли муваффақиятли операция қилинган эди. Ҳужумчи Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Хетафе»га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олганди. Шуниси эътиборлики, ҳужумчи шикастланганига қарамай, ўйинни давом эттира олган. Родриго «Сантьяго Бернабеу» майдонига 55-дақиқада тушиб, учрашув якунигача тўп сурганди.

Милитао ҳам 2025 йил декабрь ойида олган жароҳати қайталангани сабабли операция қилинди. У 21 апрель куни Испания чемпионатининг 33-тури доирасидаги «Алавес»га қарши баҳсда (2:1) шикастланган эди.

Киритилди: 23:29, 28.04.2026.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик