«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган «ПСЖ»га қарши дастлабки ўйинда (4:5) ўз дарвозасига йўлланган барча аниқ зарбаларни ўтказиб юборди.
Парижликлар рақиб дарвозасига жами бешта аниқ зарба йўллашди ва Нойер бирорта ҳам сэйв амалга ошира олмади.
«Бавария» эса «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов дарвозасига 6 та аниқ зарба берди. Россиялик посбон иккита зарбани қайтаришга муваффақ бўлди ва 4 та гол ўтказиб юборди.













