Кириш Регистрация
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония 2-1 Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон 0-1 Австралия
01/02 16:30 Торино 1-0 Лечче
01/02 17:00 Эрон 5-2 Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони 6-1 Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо 0-0 Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед 3-2 Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест 1-1 Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла 0-1 Брентфорд
01/02 20:15 Бетис 2-1 Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм 2-2 Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе 0-2 Интер
01/02 22:30 Хетафе 0-0 Сельта
02/02 00:45 Парма - Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья

УЕФА стадионларда қурбонлик қилишни тақиқлади

Баҳо:
+ | -

УЕФА Қарағанданинг «Шахтёр» футбол клубини стадионларда қурбонлик қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган. The Guardian нашри сайтидаги хабарга кўра, УЕФАнинг мусобақалар бўйича директори Жоржо Маркетти «Шахтёр» номига йўллаган мактубида, агар янги қурбонликлар амалга ошириладиган бўлса, клубга нисбатан жазо чоралари кўрилиши мумкинлигини билдирган.

Маркеттининг ёзишича, бир қатор урф-одат ва маросимлар одамлар тасаввурига сингиб кетган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолат ушбу маросимларни футболга ҳам алоқаси бўлиши кераклигини билдирмайди. «Майдонда ёки стадионда қурбонлик қилиш мутлақ ўринсиз ва бунга йўл қўйилмайди», – дея хулоса қилган УЕФА директори.

УЕФА «Шахтёр»га нисбатан огоҳлантиришларини «Жониворлар билан этикага оид муносабатда бўлиш тарафдорлари» (PETA) ташкилоти футбол стадионларида жониворларни маросим доирасида қурбон қилишни тақиқлаш ҳақидаги талабидан сўнг чиқарган.

PETAнинг мурожаати Шотландиянинг «Селтик» жамоасига қарши ўйин олдидан Остонадаги стадионда қўй қурбонлик қилингани маълум бўлганидан сўнг эълон қилинган эди. 20 август куни ўтказилган ўйин 2:0 ҳисобида Қозоғистон клуби ғалабаси билан якунига етган.

Жавоб ўйини олдидан «Шахтёр» бош мураббийи Виктор Кумиковдан, жамоа ўйинчилари ва мураббийлари яна қўй сўйиш нияти бор-йўқлиги ҳақида сўрашди. Кумиков: «Ҳа, эҳтимол», – деб жавоб берди. Қозоқлар қўйни қаердан топишмоқчи эканлиги ҳақидаги саволга мураббий, Шотландияда қўйлар кўплиги ва бу борада муаммо юзага келмаслигини айтиб ўтган.

Жавоб ўйини 28 август куни Глазгода бўлиб ўтади. Агар ўйин қарағандаликларни қониқтирадиган ҳисобда якунига етса, «Шахтёр» Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан Қозоғистоннинг илк жамоасига айланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 22:39, 28.08.2013.
Ўқилди: 7068 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.