Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Осиё футбол конфедерациясининг 36-Конгресси бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Канаданинг Ванкувер шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг 36-Конгресси бўлиб ўтди. Унда ОФК Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси ҳам иштирок этди.

Тадбирда FIFA Президенти Жанни Инфантино ҳамда ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Осиё футболида катта ўзгаришларга бой бўлган йил якунлари ҳақида тўхталиб, қитъа футболининг ривожида бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳим омил бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтишди.

ОФК Президенти 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган аъзо ассоциацияларни, хусусан, илк бор мундиал иштирокчисига айланган Ўзбекистонни ҳам алоҳида табриклаб ўтди. Ушбу тарихий воқелик Осиёда футбол янги босқичга чиқиб бораётганидан далолат беришини қайд этди.

Конгресс давомида кейинги йили Саудия Арабистони майдонларида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақаси ҳақида сўз бориб, январь ойида Осиё футболида ҳақиқий байрам бўлишига ишонч билдирилди. Шунингдек, кун тартибига мувофиқ, ташкилотнинг 2025 йил якунлари бўйича молиявий ва аудиторлик ҳисоботлари тасдиқланди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 10:34, 29.04.2026.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик