Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги олдидан Яманга қарши назорат ўйинини ўтказди. Учрашувда Сергей Чигодаев жамоаси 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Жамоамизнинг голларига Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев (12’) ва Аҳрор Равшанбеков (78’) муаллифлик қилишди. Рақиб эса ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштирди.
Ёпиқ эшиклар ортида ўтган бугунги баҳсда барча футболчиларнинг имкониятлари синовдан ўтказилиб, ўйин амалиёти тақдим этилди.













